ЭЪЛОН

“Шахрисабз вино-ароқ» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

            Жамиятнинг йирик акциядори  “UzAssets Investitsiya Kompaniyasi” АЖнинг 8 июн №01/04-3-158 сонли  талабномасига асосан 2021 йил 30 июн coат 11:00 да «Шахрисабз вино-ароқ”АЖ акциядорларининг навбатдан  ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Манзил: Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри. Ипак йули кўчаси, 170-уй.

Йиғилиш “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ мажлислар залида ўтказилади.

Кун тартибида кўриладиган масалалар қуйидагича:

1. Саноқ комиссияси аъзоларини сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.     

4. Жамият ижроия органи раҳбарини тайинлаш масаласини кўриб чиқиш.

5. Жамият Уставига жамиятда баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада 500 млн сўмдан ортиқ ҳар қандай битим Кузатув кенгашидан маъқуллангандан сўнг тузилиши мумкинлиги, қийматидан қатъий назар жамиятга тегишли мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ ҳар қандай битим кузатув кенгаши томонидан маъқулланиши лозимлиги тўғрисида ўзгартириш киритиш.

       Йиғилиш 2021 йил 30 июн куни соат 11-00да Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри, Ипак йўли кўчаси, 170-уй (“Шахрисабз вино-ароқ” АЖ маъмурий биносида)ўтказилади.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил 09 июн ҳолатига кўра тузилади.

       Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2021 йил 30 июн куни соат 10-00 минутда бошланиб соат 10-50 минутгача давом этади.

       Умумий йиғилиш қатнашчиларининг паспорти, акциядорлар вакилларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.

       Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин:Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри, Ипак йўли кўчаси, 170-уй,                            Тел: (0375) 521-16-25

Жамият маъмурияти:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan