Акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтиши тўғрисида

“ШАХРИСАБЗ ВИНО-АРОҚ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Шахрисабз вино-ароқ” акциядорлик жамияти

ўз акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказади

КУН ТАРТИБИ:

1. Саноқ комиссияси аъзоларини сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ акциядорларининг навбатдги умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йилда амалга  оширган   ишлари, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар  тўғрисидаги   ва корпоратив  бошқарув талабларини бажарилиши  бўйича  ҳисоботлари   тўғрисида;   

4. Жамият бошқарув раисининг 2020 йил якуни бўйича бизнес-режа  параметрларининг бажарилиши ва йил давомида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

5. Жамиятнинг 2020 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича  жамият йиллик  ҳисоботини, шу жумладан баланс, молиявий натижалар, фойда ва зарарлар  тўғрисидаги  ҳисоботларини тасдиқлаш;

6. Жамиятнинг  2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдаси тақсимоти, дивиденд миқдори, тўлаш  тартиби ва муддатини   белгилаш; 

7. Жамият  2021 йил учун  тузилган бизнес-режасини тасдиқлаш;

8. Жамиятнинг  2020 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолияти  юзасидан ўтказилгган  аудиторлик  текшируви   ҳисоботини тасдиқлаш; 

9. 2020 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссияси хулосасини  тасдиқлаш; 

10. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ 2020 йил якуни бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизиминни бохолаш  якунларини кўриб чиқиш;

11. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ Кузатув кенгаши аъзоллари сайлаш тўғрисида.

12.“Шахрисабз вино-ароқ” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.

13.Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 51-моддаси 5-хат бошига асосан (Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.) деб кўрсатилганлигини инобатга олиб уч йил давомида акциядорлар томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият фойдасига олиш тўғрисида.

14. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида;

15. Жамиятнинг  2021 йилги молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик  текширувидан ўтказиш бўйича аудиторлик  ташкилотларидан  берилган  таклифларини кўриб чиқиш ва  аудиторлик  ташкилотига тўланадиган хизмат ҳаққининг  энг  кўп миқдорини   белгилаш.  

Йиғилиш 2021 йил 23 июн куни соат 14-00да Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри, Ипак йўли кўчаси, 170-уй (“Шахрисабз вино-ароқ” АЖ маъмурий биносида) ўтказилади.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2021 йил                         17 июнь ҳолатига кўра тузилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2021 йил 23 июнь куни соат                         13-00 минутда бошланиб соат 13-50 минутгача давом этади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларининг паспорти, акциядорлар вакилларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри, Ипак йўли кўчаси, 170-уй,Тел: (0375) 521-16-25

“Шахрисабз вино-ароқ” АЖ Кузатув кенгаши

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan