“Шаҳрисабз вино ароқ”АЖ Корпоратив маслаҳатчини ёллаш учун танлов эълон қилади.

Шаҳрисабз вино ароқ”АЖ Корпоратив маслаҳатчини ёллаш учун танлов эълон қилади.

КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ:

а) олий юридик ёки иқтисодий маълумот мавжуд бўлиши, шу жумладан ҳорижий давлат олий таълим муассасаларида олинган ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасида олий маълумотга эквивалентлиги тан олинган олий юридик ёки иқтисодий маълумот, шунингдек корпоратив бошқарув ёки қимматли қоғозлар бозори соҳасида ёки бу соҳада таълим бериш бўйича охирги 10 йил ичида 2 йиллик амалий иш стажи мавжуд бўлиши;

б) олий иқтисодий бўлмаган маълумот мавжуд бўлиши, шу жумладан ҳорижий давлат олий таълим муассасаларида олинган ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасида олий маълумотга эквивалентлиги тан олинган олий иқтисодий бўлмаган маълумот, шунингдек акциядорлик жамиятида корпоратив маслаҳатчи, корпоратив муносабатларни қўллаб-қувватлаш ваколатига эга акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмаси ходими, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари, фонд биржаси ёки Марказий депозитарийда қимматли қоғозлар бўйича мутахассис сифатида охирги 10 йил ичида 5 (беш) йилдан кам бўлмаган иш стажи мавжуд бўлиши;

в)     ўқув марказларида махсус тайёрлов курсларини ўтиш;

г) Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан  бериладиган  қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномаси мавжудлиги;

д) Корпоратив бошқарув илмий-таълим Маркази томонидан бериладиган корпоратив бошқарувчи малака гувоҳномаси мавжудлиги;

  1. Манфаатлар қарама-қаршилиги ва Корпоратив маслаҳатчи томонидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликни олдини олиш мақсадида қуйидаги шахслар Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси бўла олмайдилар:

а)  Жамиятнинг аффилланган шахслари;

б) Жамиятнинг ижроия органи раҳбари ва аъзоларининг яқин қариндошлари.

Танловда қатнашиш учун хужжатларни 2020 йил 01 октябрдан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган “Шаҳрисабз вино ароқ” АЖнинг кузатув кенгашига тақдим этиш шарт.

Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё  вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йули кўчаси, 170-уй. Индекс:181310. Мурожаат учун телефон: (75) 521 16 25

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan