“Шахрисабз вино-ароқ” акциядорлик жамияти ўз акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказади

“ШАХРИСАБЗ ВИНО-АРОҚ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Шахрисабз вино-ароқ” акциядорлик жамияти ўз акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказади

КУН ТАРТИБИ:

1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг 2018 йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳисобот ҳамда 2019 йилда жамият фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг 2018 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни ҳамда жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиясига эришиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги жамият Бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

5. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ ташқи аудиторининг 2018 йил якуни бўйича ўтказилган аудиторлик текширув натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш.

6. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш ва 2018 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.

7. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.

8. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ Бошқаруви раисини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида.

9. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг 2019 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.

10. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг 2019 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, ушбу ташкилотнинг хизматларига тўланадиган энг кўп ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

11. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида тузилиши мумкин бўлган битимлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида.

12. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ Уставини янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.

13. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖ Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, Ижроия органи (Бошқарув) тўғрисидаги низомларнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.

14. “Шахрисабз вино-ароқ” АЖнинг янги Ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

Йиғилиш 2019 йил 24 май куни соат 15-00да Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри, Ипак йўли кўчаси, 170-уй (“Шахрисабз вино-ароқ” АЖ маъмурий биносида)ўтказилади.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 20 май ҳолатига кўра тузилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 24 май куни соат 1300 да бошланиб соат 1400гача давом этади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларининг паспорти, акциядорлар вакилларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот)лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри, Ипак йўли кўчаси, 170-уй, Тел: (0375) 521-16-25

“Шахрисабз вино-ароқ” маъмурияти.

22.08.2019

Business meeting and presentation in an office.

Comments are closed.