“Шахрисабз вино-ароқ” акциядорлик жамияти ўз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади

“ШАХРИСАБЗ ВИНО-АРОҚ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Шахрисабз вино-ароқ” акциядорлик жамияти ўз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади

КУН ТАРТИБИ:

1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2. Жамият Бошқаруви раиси С.Рузиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сонли қарори, 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармони талабларини бажармаганлиги ва 2018 йил учун экспорт режасини бажармаганлиги, шунингдек унга бўлган ишончсизлик (бир неча бор нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги) сабабли уни ёллаш бўйича тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилиш;

3. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилгунга қадар даврга Бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчини тайинлаш;

4. Жамият раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчига барча лицензия талабларини ўз вақтида бажарилишини зудлик билан таъминлашни топшириш;

5. Жамиятни мустақил комплекс (молиявий, техник ва қишлоқ хўжалик) аудитини ўтказиш;

6. Жамиятнинг Бошқаруви раиси лавозимига номзод танловини ўтказиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармонига асосан хорижий менежерларни жалб қилиш.

Йиғилиш 2019 йил 24 май куни соат 1400 да Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри, Ипак йўли кўчаси, 170-уй (“Шахрисабз вино-ароқ” АЖ маъмурий биносида)ўтказилади.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 20 май ҳолатига кўра тузилади.

Йиғилишқатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 24 май куни соат 1300 да бошланиб соат 1400 гача давом этади.

Умумий йиғилиш қатнашчиларининг паспорти, акциядорлар вакилларининг ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномалар билан келишлари сўралади.

Йиғилиш ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида ахборот (маълумот) лар билан танишиш учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Қашқадарё вилояти, Шахрисабз шахри, Ипак йўли кўчаси, 170-уй,Тел: (0375) 521-16-25

“Шахрисабз вино-ароқ” АЖ Кузатув кенгаши

03.05.2019

Comments are closed.